Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада 163 минг нафар ишсиз бор
11:48 / 2021-12-20

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров халққа мурожаатида барча йўналишлар бўйича «Фарғона вилоятини 2022-2026 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури» ҳамда уни амалга ошириш бўйича 2022 йил учун мўлжалланган «йўл харитаси» ишлаб чиқилганлигини маълум қилди.

– Энг асосий вазифамиз – «маҳаллабай» ишлаш орқали камбағалликни ҳамда ишсизликни қисқартириш, вилоятимизнинг 1055 та маҳаллаларига тайинланган «ҳоким ёрдамчилари»га ҳар томонлама кўмаклашиш орқали маҳаллаларни комплекс ривожлантиришдан иборат бўлади,-деди вилоят раҳбари. -Биз ушбу лавозимга Республика ишчи гуруҳи вакиллари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда «ҳоким ёрдамчилари» лавозимлари учун 1 минг 924 та номзодлар билан суҳбатлар ўтказилиб, энг салоҳиятли 1 минг 55 нафар номзодларни танлаб олдик.


Маълумот учун: «ҳоким ёрдамчилари» бўйича номзодларни
-712 таси (67,5%) шаҳар ва туман даражасидаги (143 та раҳбар, 152 та раҳбар ўринбосарлари, 411 та бўлим бошлиқлари, ва бошқа);
-101 таси (10%) вилоят даражасидаги ташкилотлардан (1 та раҳбар, 10 та ўринбосар, 71 та бўлим бошлиғи, 12 та шуба мудири, 7 та бош мутахассис) шакллантирилган.
Бундан ташқари, ушбу лавозимда ишлаш истагини билдирган, тадбиркорлик соҳасида етарли билим ва тажрибага эга бўлган салоҳиятли 129 нафар (12%) тадбиркорлар танлаб олинган.
Вилоятда ҳозирги кунда 163 минг нафар ишсизлар мавжуд. Ҳар йили ўртача меҳнат бозорига 50-60 минг нафар ёшлар кириб келмоқда. Ишсизлик даражаси Сўх, Ёзёвон, Бувайда туманларида юқорилигича қолмоқда. Ишсизликни камайтириш, аҳолини бандлигини таъминлаш орқали уларни даромадларини ошириш пировард натижаси камбағалликни қисқартиришга муҳим эътибор қаратилади. Келгуси йилда 152,9 мингта доимий иш ўринлари яратиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади.
Вилоятда келгуси йилда 4 минг 863 гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилади ва бу орқали 35 минг нафар фуқароларни бандлигини таъминлаш чоралари кўрилади. Ҳудудларда фойдаланишга қайтариладиган ва янги ўзлаштириладиган 2,5 минг гектар ер майдонлари кооперация шаклида аҳолига (10 сотихдан 1 гектаргача) деҳқончилик қилиш учун бўлиб бериш ҳисобига 15 минг нафар фуқаролар бандлиги таъминланади. Ишсиз 13,1 мингта фуқаролар жамоат ишларига жалб этилади, бунга жамғарма ҳисобидан 29,9 миллиард сўм йўналтирилади.

М. Сулаймонов, 
М. Қодиров олган (сурат), ЎзА