Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада 16 миллион туп тут кўчатлари экилади
19:38 / 2022-02-21

Фарғона вилоятида бугунги кунда 8 та пиллачилик кластерлари фаолият кўрсатмоқда. Жорий йилда 39 минг 168 қути ипак қурти парваришланиб, 2 минг 233 тонна пилла хом ашёси етиштириш режалаштирилган.

Албатта, ҳосилдорликни янада ошириш учун озуқа базасини кўпайтириш зарур. Ўтган йилда 493 гектар майдонда тутзорлар барпо этилди. Фарғоналик пиллакорлар “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида хайрли ташаббусга қўл урди. Ҳар бир туманда 1 миллион тупдан жами 16 миллион туп тут кўчатлари экилади. Ҳозирга қадар вилоят бўйича 6 миллион 706 мингдан зиёд тут кўчатлари экилган.

Хўш, тут кўчатларини экишда нималарга эътибор қаратиш лозим? Фарғона туманида ташкил этилган семинарда фермер хўжалиги раҳбарлари, пиллачилик кластерларига бу ҳақида атрофлича маълумот берилди.

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Олимжон Жумаев, вилоят ҳокими ўринбосари Алибек Турсунов, вилоят “Агропилла” масъулияти чекланган жамияти бошқарув раиси Мақсуджон Қосимовлар тут плантанциялари ва якка тартибда қаторлаб экиладиган тутларнинг парвариш технологиялари, агротехник тадбирлар ҳақида сўз юритди. Туманнинг Усмонобод ҳудудидаги 2 гектарлик ер майдонига 10 минг туп серҳосил тут кўчати экиш ишлари бошланди. Семинар иштирокчилари мазкур жараённи кузатиб, тут экишнинг янги усуллари билан танишди.

М.Сулаймонов, ЎзА