Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада 14 ёшли ҳайдовчи тўхтатилди
10:53 / 2021-09-03

Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган тунги рейд давомида "Ласетти" русумли автомобиль ҳайдовчисига ЙПХ ходими томонидан тўхташ ишораси берилганда ҳайдовчи тўхтамасдан, қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатда давом этган. Кўрилган чоралар натижасида ҳайдовчи тўхтатилган.

Текширув давомида автомобиль бошқарувида 2007 йилда туғилган, вояга етмаган бола бўлганлиги аниқланган.

Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

 

М. Сулаймонов, ЎзА