Фарғонада 14 кило гиёҳвандлик воситаси аниқланди
Жорий йилнинг 30 июль куни Фарғона вилояти ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан ўтказилган “Тозалаш” тадбири давомида “А-380” халқаро автомобил йўли “Тошкент-Андижон” йўналишининг 314 километрида яъни, Бувайда тумани “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги дала майдонига 14 кило “гашиш” гиёҳвандлик воситасини кўмиб кетилганлиги аниқланди. Ҳозирда вилоят ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
М.Сулаймонов, ЎзА