Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада 10 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилага байрам совғаси топширилади
14:49 / 2020-12-25

Янги йил барчага қувонч бахш этадиган қутлуғ байрам. Ана шундай шодиёна арафасида мамлакатимиз бўйлаб хайрли ишлар янада кенг қулоч ёзмоқда. “Вақф” фонди томонидан кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда.

Ижтимоий кўмакка муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, уларга саховат кўрсатиш халқимизга хос қадриятлардан ҳисобланади. Пандемия даврида юртдошларимиз бир-бирини қўллаб-қувватлаб, савобли ишларни амалга оширгани буни яққол кўрсатиб турибди. “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида қийин аҳволга тушиб қолган ҳамда эҳтиёжманд оилаларга ҳар томонлама ёрдам берилиб, далда бўлинди. Коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирини юмшатиш ва кўмакка муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида Фарғона вилоятидаги эҳтиёжманд оилаларга 94,1 миллиард сўмлик моддий ёрдам пуллари ва зарур маҳсулотлар тарқатилди.

[gallery-587]

Фарғона вилояти ҳокимлигидан маълум қилишича, айни вақтда вилоятда 1 минг 41 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 10 минг 410 та оилага байрам совғаси тайёрланмоқда. Унда мол, товуқ гўшти, ун, ўсимлик ёғи, чой, гурунч, макарон, мош, ловия, нўхот каби маҳсулотлар бор. Мазкур маҳсулотлар санитария-гигиена талабларга риоя қилинган ҳолда эҳтиёжманд оилаларга етказилади.

 

М. Сулаймонов, М. Қодиров (сурат), ЎзА