French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада 10 минг АҚШ доллар қалбаки чиқди
15:31 / 2022-06-03

Фарғона вилояти Қўштепа тумани "Халқобод" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Р.Ғ туманнинг Обод кўчасида яшовчи Х.Х нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган “ЗИЛ-130” русумли юк автомашинасини 10 минг АҚШ долларига сотишига ёрдам беришини ва автомашинасига харидор топганлигини айтган.

Унга мазкур харидор берган 10 минг АҚШ долларини берган вақтида ушбу пуллар қалбаки эканлиги аниқланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

М. Сулаймонов, ЎзА