Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг янги барпо этилган ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Очилиш маросимида соҳа масъуллари, юртимиздаги олий таълим муассасалари ректорлари, талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Ёшларга туҳфа этилган мазкур ўқув биноси, яъни замонавий кампус учун 20 миллиард сўм маблағ сарфланди.
Иншоотда 200 ўринли конференц зал, 2000 нафар талабага мўлжалланган 3 қаватли ўқув бинолари, спорт майдони, 300 ўринли янги ошхона ва талабалар турар жойи мавжуд.
2022 ва 2023 йил якунлари бўйича ушбу институт нуфузли халқаро рейтингларда ТОП-1000 та олийгоҳ орасида эътироф этилган ҳамда вилоят олий таълим муассасалари орасида биринчи бўлиб “Даволаш иши” таълим дастури халқаро аккредитациядан ўтказилган.
ЎзА