Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти дипломи бутун дунёда тан олинади
16:10 / 2024-01-02

Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг таълим дастури 5 йил муддатга ECAQA (Eurasian center for accreditation and quality assurance) агентлиги томонидан халқаро аккредитациядан ўтказилди. Президентимизнинг 2023 йил 28 февралдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони доирасидаги давлат дастурида олий таълим муассасаларининг таълим дастурларини халқаро таълим талабларига мослаштириш вазифаси қўйилган эди. Мазкур институтда унинг ижроси таъминланди.

Эндиликда Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтини тамомлаган битирувчилар дунёнинг барча давлатларидаги нуфузли университетларда магистратура, ординатура ва докторантура таълим йўналишларида ўқиш имкониятини қўлга киритади. Шу билан бир қаторда, диплом барча давлатларда халқаро тан олинадиган статусга эга бўлади.

Айтиш лозимки, ECAQA (Eurasian center for accreditation and quality assurance) агентлиги Бутунжаҳон Тиббий таълим Федерациясининг (World Federation for Medical Education) бутун дунёда тан олинган агентликлари рўйҳатига киради ва халқаро нуфузга эга ташкилот ҳисобланади.  

Маълумот учун: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти 2020 йилда ташкил этилган бўлиб, ўтган қисқа давр мобайнида салмоқли ютуқларга эришди. Жумладан, "Greenmetrics UI" халқаро рейтингида 2022 ва 2023 йилларда TOP-1000 та университетлар қаторида эътироф этилди. Шунингдек, 2023 йилда "Times Higher Education (THE) Impact ranking" рейтингида TOP-1000 та ОТМлар орасида қайд этилди. Қолаверса, ушбу йил "Round university ranking" (RUR) рейтингида ҳам TOP-1000 та олий таълим муассасалари қаторида эътироф этилди.

 

М.Сулаймонов, ЎзА мухбири