Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона вилоятидан “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида умумий қиймати 115,4 миллиард сўм бўлган 204 та таклиф ғолиб бўлди
05:02 / 2022-04-06

Маълумки, 1 апрель куни “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг илк мавсуми якунланди ҳамда ғолиблар эълон қилинди. “Очиқ бюджет” ахборот порталидаги йўл хариталарга асосан Фарғона вилояти бўйича фуқаролар томонидан жўнатилган 2 минг 178 та таклифлардан умумий қиймати 115,4 миллиард сўм бўлган 204 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Овоз бериш жараёнларида 1 миллион 126 минг 754 нафар юртдошларимиз қатнашди. Ғолиб деб топилган ташаббуслар сони бўйича Фарғона вилояти Республика ҳудудлари орасида Тошкент вилоятидан кейин иккинчи ўринни эгаллади.

Вилоят миқёсида энг кўп Фарғона шаҳридан 27 та, Марғилон шаҳридан 21 та таклифлар ғолиб бўлди.

Марғилон туғруқ комплексини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун Дилмурод Акбаров томонидан жойланган таклифга жами 15 минг 254 та овоз берилиб, бу Республикада энг юқори кўрсаткични ташкил қилди.

Вилоят бўйича 62 та ( 40,6 миллиард сўмлик)  ички йўлларни таъмирлаш, 40 та (23,1 миллиард сўмлик) умумтаълим мактабларини таъмирлаш, 27 та ( 18,1 миллиард сўмлик) ичимлик суви ва оқава тизимини яхшилаш бўйича, шунингдек, кўча чироқларини ўрнатиш ёки таъмирлаш, мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш, спорт муассасалари ҳамда маҳалла гузарларини таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ва бошқа йўналишлардаги таклифлар молиявий қўллаб-қувватланадиган бўлди.

“Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсум жараёнларига июль ойида старт берилиши режалаштирилган.

 

М. Сулаймонов, ЎзА