Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона вилоятида хорижий корхоналар сони 552 тага етди
07:27 / 2022-03-17

2022 йилнинг 1 март ҳолатига Фарғона вилоятида рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 552 тага етди.Бундан 289 таси саноат, 32 таси қишлоқ хўжалиги ҳамда 224 таси хизмат кўрсатиш соҳасида иш олиб бормоқда.

Вилоятда қулай инвестициявий муҳитни яратиш, тўғридан тўғри сармояларни жалб этиш ўз самарасини беряпти. Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 90 тага ошган.

Фарғона вилоятида хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони энг юқори бўлган давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 128 та корхона.

Кейинги ўринлардан 123 та корхонага эга Россия ва 63 та корхонага эга Туркия жой олди.

Шунингдек, хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони бўйича Корея Республикаси ва Қирғизистон ҳам етакчи бешталикдан жой олган: мос равишда 42 та ва 40 та корхона.

Қозоғистон ва Эрон Ислом Республикаси сармояси иштирокида мос равишда 16 та ва 13 та корхона фаолият олиб бормоқда.

 

М. Сулаймонов, ЎзА