Фарғона вилоятида хавфсизлик чоралари кўрилмаган АГТКШ газ таъминотидан ажратилди
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Учкўприк туманида жойлашган “Ф.М.С.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўрнатилган технология жараёнларининг ва технологик асбоб-ускуналарнинг амалдаги меъёр ва қоидаларга мувофиқлиги, табиий газни қабул қилиб олиш, сақлаш, тарқатилиши ҳолатлари юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш жараёнида АГТКШлар фаолиятида аҳоли ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилиши билан боғлиқ бўлган қўпол қоидабузарликлар аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан мутасаддиларга камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди ҳамда мазкур АГТКШлар юқоридаги камчиликлар бартараф этилгунга қадар (10 кун муддатгача) табиий газ таъминотидан ажратилди, дейилади “Ўзэнергоинспекция” ахборот хизмати хабарида.
Н.Зиёдуллаева, ЎзА