Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона вилоятида алимент тўламаган 80 кишига жиноят иши қўзғатилди
17:34 / 2024-07-04

Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилоят бошқармасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

ОАВ вакиллари ҳамда блогерларга дастлаб жорий йилнинг ўтган даврида суд ижро ҳужжатлари асосида амалга оширилган ишлар, ундирилган маблағлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.  

[gallery-18130]

Таъкидланганидек, бошқармага 1 июнь ҳолатига 578 минг  724 та, жами  4 триллион 998 миллиард сўмлик ижро ҳужжатлари келиб тушган. Давлат фойдасига 2 триллион 857 миллиард сўм, солиқ қарзи бўйича 349 миллиард сўм, 24 миллиард сўм маъмурий жарима ҳамда 46 миллиард сўм  давлат божи ундирилиши таъминланган. Ижро ҳужжатларини якунига етказишда тегишли ташкилот ва идоралар билан электрон интеграциялашув сезиларли таъсир кўрсатмоқда

Бугунги кунда МИБ фаолиятида энг “бошоғриқ” масала – бу алимент ундириш билан боғлиқ. Жорий йилнинг ўтган даврида айнан алимент тўлашдан бўйин товлаб келган 1 минг 75 нафар қарздорга нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланиб, 80 нафар қарздорга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Хорижда  қочиб юрган  495 нафар  қарздорнинг 250 нафари топилган ва улардан алимент пуллари ундирилган.

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА