French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона вилоятида 78 минг ўғил-қизга Президент совғалари топширилди
22:44 / 2025-09-02

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилоятидаги барча мактабларда “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди. 

Вилоят марказидаги 25-умумтаълим мактабида ташкил этилган тантанали маросимда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди. 

Ушбу мактаб Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси кўмагида 45 миллиард сўм маблағ ҳисобидан замонавий таъмирланди. 330 ўринли янги ўқув биноси қурилди, спорт зали, кутубхона ва ошхона янгидан жиҳозланди. 

[gallery-25137]

Таъкидлаш керак, вилоятда ҳозирда 1 минг 108 та мактабда 756 минг нафар ўқувчи таълим олмоқда. Янги ўқув йилида 78 минг нафар ўғил-қиз 1-синфга қадам қўйди. Уларга мактаб сумкаси ва ўқув қуроллари жамланган Президент совғалари топширилди.

ЎзА фотомухбири

Муқимжон ҚОДИРОВ олган суратлар