Фарғона вилояти мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида қишки таътил 18 январга қадар узайтирилди
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим соҳасидаги ваколатларига асосланиб, вилоят ҳудудида совуқ об-ҳаво шароити сақланиб қолаётганидан келиб чиқиб, Фарғона вилоятидаги 975 та умумтаълим мактабларида, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳамда барча мактабгача таълим муассасаларида қишки таътил 18 январга қадар узайтирилди.
Ўқув машғулотлари 18 январь, чоршанба кунидан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, вилоятда мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида қишки таътил 16 январга қадар давом этиши белгиланганди.
М.Сулаймонов, ЎзА