Фарғона вилояти ҳокимлиги котибияти мудири тайинланди
Фарғона вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Аслонов Шоҳидбек Фарходович вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти мудири этиб тайинланди.
Шоҳидбек Аслонов 1986 йилда Сўх туманида туғилган. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2009 йилда ЎзЛиДеП Сўх туман кенгашида бошлаган. ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши ҳузуридаги “Сиёсий таълим маркази” директори ўринбосари, “Маънавият” газетаси бўлим мудири вазифаларида фаолият олиб борган. 2015 йилдан 2020 йилга қадар Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилояти ахборот-кутубхона маркази директори бўлган.
2020 йилдан тайинловга қадар АОКА вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
ЎзА