Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
10:28 / 2021-05-24

Фарғона вилояти ҳокимининг қарори билан Холиқов Баҳодир Раҳматуллаевич вилоят ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

2020 йил 20 февралдан бери вилоят ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Саидмурод Аминжонов ўз аризасига асосан лавозимидан озод этилди.

Баҳодир Холиқов 1972 йил 26 январда Риштон туманида туғилган. Маълумоти олий. 1994 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.  

Узоқ йиллар давомида солиқ тизимида турли масъул лавозимларда ишлаган, Марғилон, Қувасой ва Фарғона шаҳарлари Давлат солиқ инспекциялари бошлиғи бўлган.

2019-2020 йилларда Қувасой шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи бўлиб фаолият олиб борган.

Баҳодир Холиқов 2020 йилдан тайинловга қадар вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

 

 

М. Сулаймонов, ЎзА