Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона вилояти ҳокими озодалик посбонларига эҳтиром кўрсатди
16:00 / 2021-03-08

Халқаро хотин-қизлар байрами шукуҳи кезиб юрган шу кунларда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров вилоятимизнинг янада чирой очиб, кўркамлашишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган Фарғона шаҳар Ободонлаштириш бошқармасининг бир гуруҳ ишчи аёлларини айём билан табриклаб, байрам совғаларини топширди.

- Ҳар қадамда Сизларнинг меҳнатларингизга гувоҳ бўламиз. Вилоятимизнинг мафтункор таровати, бунёдкорлиги, янада чирой очишида кечаю кундуз ўз меҳнатларингизни аямайсизлар. Сизларни ва оила аъзоларингизни байрам билан табриклайман, соғ-саломат бўлиб байрамни яхши ўтказинглар, - деди вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров.

Шоҳсултон Тўхтаматов,

журналист