English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона вилояти ҳокими фахрий журналистни йўқлади
16:37 / 2021-05-12

Рамазон ҳайити байрами арафасида ёши улуғ инсонлар, беморлар холидан хабар олиш, саховат ишларини кўрсатиш эзгу анъанага айланган. Фарғона вилояти Бағдод туманилик фахрий журналист, “Халқ сўзи” газетасининг узоқ йиллар фотомухбири бўлиб ишлаган Тоҳиржон ака Ҳамроқулов 70 ёшга тўлди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Муҳаммаджон Обидов фахрий журналистнинг хонадонида бўлиб, уни ҳайит ва таваллуд айёми билан табриклашди. Соғлик-саломатлик, узоқ-умр тилаб, вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлимининг эсдалик совғалари топширилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров телефон орқали Тоҳир ака билан суҳбатлашиб, табаррук ёши билан қутлади, тезроқ соғайишини тилади.

Шу кунларда бироз тоби қочган устознинг бундай йўқловдан кўнгли кўтарилди. Оммавий ахборот воситалари ходимлари ва журналистларга кўрсатилаётган эътибор учун Президентимизга миннатдорлик билдирди.

Вилоят ҳокимлигининг фармойиши билан Тоҳиржон Ҳамроқулов асос солган “Тоҳир Бағдод ТВ” телестудиясининг моддий-техник базасини қўллаб-қувватлаш учун 50 миллион сўм маблағ беғараз ажратилди.

 

М. Сулаймонов, ЎзА