English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона вилояти филармонияси таркибида Фарғона миллий чолғулар оркестри ва Фарғона симфоник оркестри ташкил этилади
09:42 / 2025-07-30

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Миллий ва жаҳон мусиқа санъати ютуқларини халқимиз орасида кенг тарғиб қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Ўзбекистон давлат филармонияси Фарғона вилояти бўлинмаси таркибида: 

а) Фарғона миллий чолғулар оркестри; 

б) Фарғона симфоник оркестри ташкил этилади. 

2025 йил 1 сентябрдан Фарғона вилояти филармониясига қўшимча 72 та штат бирлиги, шу жумладан, Симфоник оркестр учун 50 та ва Миллий чолғулар оркестри учун 22 та штат бирлиги ажратилади. 

Симфоник оркестр ва Миллий чолғулар оркестри ходимларига давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади. 

Фарғона вилояти ҳокимлиги 2025 йил якунига қадар Симфоник оркестр ва Миллий чолғулар оркестрининг концерт-томоша тадбирлари самарали ўтказилишини таъминлаш мақсадида хорижда ишлаб чиқарилган бир дона катта сиғимдаги автобус билан таъминлайди. 

Қарорга кўра, Фарғона шаҳридаги "Есо City" мажмуаси ҳудудида жойлашган амфитеатрда ҳамда маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган бошқа қулай жойларда Симфоник оркестр ва Миллий чолғулар оркестрининг концерт дастурлари ташкил этиб борилади. 

Симфоник оркестр ва Миллий чолғулар оркестрининг ҳар йилга мўлжалланган гастроль сафарлари режалари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

ЎзА