Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона вилояти: 2021 йилнинг муҳим воқеалари
08:47 / 2022-01-01

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4-5 февраль кунлари Фарғона вилоятига ташриф буюрди ҳамда қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик, чарм-пойабзал тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишди, бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

 Фарғона шаҳридаги Шодиёна маҳалласига кутилмаганда бориб, ҳақиқий ҳолат билан танишди.

Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида 2020 йил сентябрь ойидан буён Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси бўлган Хайрулло Бозоров вилоят ҳокими лавозимига тайинланди.

*** 

1 апрель куни Фарғона вилояти ва Қирғизистоннинг Боткен вилоятлари орасида Риштон” (“Қайтпас”) ва “Тул” (“Этикчи”) чегара постлари тантанали маросим билан ишга туширилиб, Қирғизистон орқали ўтган Сўх-Риштон йўли қайта очилди.

***

Июнь ойида Қўқон шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши аъзо мамлакатлари Туризм масалалари бўйича вазирларининг VI йиғилиши бўлиб ўтди. Ипак йўли равнақига муҳим ҳисса қўшган Қўқон шаҳрини Туркий кенгашнинг илк туризм пойтахти сифатида қўллаб-қувватлаш таклифи ҳам илгари сурилди. Бу йиғилиш иштирокчилари томонидан маъқулланди ва Қўқон шаҳри Туркий кенгашнинг илк туризм пойтахти дея эълон қилинди.

***

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида Қувасой шаҳридаги “Кварц” акциядорлик жамиятида умумий қиймати 736,6 млрд. сўм бўлган қурилиш ойнаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси ишга туширилди.

***

[gallery-5332]

“Fergana Global textile” масъулияти чекланган жамияти томонидан Фарғона шаҳрида замонавий тўқимачилик мажмуаси ишга туширилди. Бу ерга 80 миллион долларлик инвестиция киритилиб, АҚШ, Япония, Германия, Туркия, Швейцария давлатларнинг ускуна ва жиҳозлари ўрнатилди.

***

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 28 сентябрь куни Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашув ўтказди. 

***

Учкўприк тумани “Бобошбек” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 15 гектар майдонда енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, логистика ва савдо комплекси қурилиши жадаллик билан бошланди. Ажратилган ер майдонининг 9,2 гектарида ишлаб чиқариш, 3,8 гектарда савдо комплекси ташкил этилмоқда.

***

Фарғона шаҳрида 300 гектар майдонда 40 минг аҳолига мўлжалланган экошаҳар барпо этилмоқда. 70 гектар майдонда эса “Янги Ўзбекистон” боғи қад ростлайди. 

М. Сулаймонов, ЎзА