Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Фарғона вилоят ягона ҳисоб-китоб маркази” ДУКдаги талон-торожликлар фош этилди
19:38 / 2021-01-19

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан «Фарғона сув таъминоти» масъулияти чекланган жамиятнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда қонун бузилиш ҳолатлари фош этилди.

«Фарғона вилоят ягона ҳисоб-китоб маркази» ДУК мансабдор ва масъул шахслари марказ инспекторлари томонидан аҳолидан совуқ сув ва оқова сув таъминоти хизмати учун йиғилган 60,4 миллион сўмни абонентлар ҳисоб рақамига туширмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Бундан ташқари, марказ масъул шахслари инспектор вазифасида ишлаб келган ходимлар номига сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали маиший техникаларни кредитга олиб, уларнинг манфаатига 46,9 миллион сўм зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 2-қисми, 168-моддаси 3-қисми ва 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

М.СУЛАЙМОНОВ, ЎзА