Қарор ва ижро
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2026 йил 12 январда «Фарғона» туристик-рекреацион зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилди. Унда “Аввал” кўнгилочар туризм мажмуасини ташкил этиш белгиланган.


Фарғона вилоятида илк бор ташкил этилган туризм қишлоқларидан бири Аввал эди. Бу ерга сайёҳлар икки сабаб келишади: биринчиси, гўзал манзиллар орасидаги етти булоқ. Улар неча асрларки, бир меъёрда ер бағрини тилка-пора қилиб отилиб чиқади. Унинг суви юмшоқ, беғубор, ютумли, биз сўз билан айтсак, шифобахш. Етти булоқ суви қўшилиб бир анҳорни ташкил этади. Иккинчидан, Аввал қишлоғида зиёратгоҳ тарихий обидалар бор. Улар асрлар воқелигидан дарак беради.

Давлатимиз эса бу жойга алоҳида мақом берди, шарт-шароитлар яратди. Уй меҳмонхоналари, дам олиш инфратузилмалари бунёд этилди. Шу сабаб қишлоққа ички ва хорижий сайёҳлар оқими кўпайиб бормоқда.

Президент қарорида Аввал қишлоғини янада ободонлаштириш кўзда тутилган. Унга кўра:
– автомобил йўллари қуриш ва таъмирлаш;
– уй меҳмонхоналари қуриш учун инвестицияларни жалб этиш;
– пиёда ва велосипед йўлаклари ташкиллаштириш;
– санитария-гигиена шохобчаларини жойлаштириш;
– транспорт ва логистика йўналишларини белгилаш;
– савдо, хизмат кўрсатиш шохобчалари қуриш учун ер, кредит маблағлари ажратилади.
– болалар ўйингоҳи, аквапарк ва аттракционлар қурилади.
Шундай қилиб, Фарғона вилояти туризм харитасида яна бир кўнгилочар туризм мажмуаси пайдо бўлади.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/G-Xc_NJQUlw" title="Farg`ona turizmi: “Avval” ko`ngilochar turizm majmuasi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов(видео, сурат), ЎзА