Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона тумани саноат корхоналарига пресс-тур уюштирилди
17:03 / 2022-02-25

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Фарғона вилоятидаги стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти ташаббуси билан Фарғона тумани ҳудудида жойлашган "Vodiy shoes" ва "Bahodir Log`on textile" масъулияти чекланган жамиятларига пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-турда Агентлик масъул ходимлари, агентликнинг Фарғона вилоятидаги тизим ташкилотларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган раҳбар ва масъул ходимлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир юқорида номлари зикр этилган корхоналарда техник регламентларнинг мажбурий талаблари ижроси қай даражада таъминлаётганлиги ҳолатларини ўрганиш, ишлаб чиқарувчиларга соҳа мутахассислари томонидан амалий ва услубий ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, олиб борилаётган ишлар юзасидан кенг жамоатчиликнинг хабардорилигини ошириш мақсадига қаратилган.

Пресс-тур иштирокчилари дастлаб "Vodiy shoes" масъулияти чекланган жамияти ишлаб чиқариш цехида бўлиб, маҳсулотлар ассортименти билан яқиндан танишди. Журналистларга фойдаланилаётган хомашё, ишлаб чиқарилаётган ва ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотлар турлари, тайёр маҳсулотларни сотиш учун тайёрлаш ва маркировка қилиш жараёнлари яқиндан таништириб ўтилди. Эътиборлиси, ушбу корхона ички ва ташқи бозорда мавжуд талабдан келиб чиқиб, болалар ассортиментидаги оёқ кийимлари ишлаб чиқариш фаолиятини ҳам йўлга қўймоқда.

Пресс-турнинг иккинчи қисмида тадбир иштирокчилари "Bahodir Log`on textile" масъулияти чекланган жамиятида пахта хомашёсини қайта ишлаш жараёнлари билан танишди. Агентлик мутахассислари корхоналарда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология соҳаси бўйича халқаро стандартларига мос равишда ишлаб чиқариш бўйича кўрсатмалар берди. Жумладан, "Vodiy shoes" масъулияти чекланган жамиятига маркировка ва "Bahodir Log`on textile" масъулияти чекланган жамиятларига ISO 9001 халқаро стандарти жорий қилиш таклифи берилди. 
Шу ўринда, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Фарғона вилоятидаги тизим ташкилотлари томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишларга ҳам қисқача тўхталиб ўтилди.

[gallery-5904]


Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат) ЎзА