Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона – Таиланд ишбилармон доиралари бизнес-форуми
15:29 / 2024-07-26

Фарғона вилояти ва Таиланд ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди.

Таиланд қироллиги Ташқи ишлар вазирлиги Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатлари Департаменти директори Псусист Вонгсурават бошчилигида делегация таркибида тиббиёт, туризм, савдо, транспорт ва логистика, энергетика соҳаларида фаолият юритувчи 7 та етакчи компанияларнинг йигирмага яқин вакиллари бор.

Фарғона шаҳридаги театр-концерт саройида ўтказилган форумда вилоят ҳокими ўринбосари Х. Аҳмедов сўз олиб, икки давлат ўртасидаги яқин дўстлик ва иқтисодий ҳамкорлик алоқалари тобора кенгайиб бораётганини таъкидлади. Хусусан, сўнгги йилларда Фарғона вилоятида таиландлик сармоядорлар иштирокида 4 та корхона ташкил этилди. Таиланднинг “Royal Thai Group” компанияси томонидан вилоят тўқимачилик саноати ва туризм соҳаларига 28,5 миллион доллар миқдорида инвестициялар киритилди.

[gallery-18437]

Форумда маданий-гуманитар алоқаларни ҳам чуқурлаштириш ва туризм хизматларини такомиллаштириш бўйича тажриба алмашишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Фарғона вилоятининг барқарор иқтисодиёт, инвестиция салоҳияти, асосий саноат тармоқлари, хорижий инвестиция ва ташқи савдо кўрсаткичлари, саноат зоналари ҳақида тақдимот ўтказилди.

Шундан сўнг меҳмонлар вилоятда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси билан яқиндан танишдилар.

Бизнес-форум давомида Фарғона вилояти ва Таиланд тадбиркорлари билан В2В шаклида музокаралар ташкил этилди.

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА