Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона – Сўх – Фарғона йўналишида авиақатновлар сони кўпайтирилмоқда
10:13 / 2022-03-06

Жорий йилнинг 7 март санасидан эътиборан Фарғона – Сўх – Фарғона йўналишида мунтазам авиақатновлар ҳафтасига 4 маротабадан амалга оширилади.

Парвозлар ҳафтанинг душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари бажарилиши режалаштирилган. Қатновлар “Humo air” МЧЖ нинг Ан-2 ҳаво кемасида бажарилади. 
Фарғона – Сўх йўналишида парвоз маҳаллий вақт билан соат 10:00 да ва Сўх – Фарғона йўналишида эса соат 12:00 да амалга оширилади. 


Авиачипта нархи эса бир томонга 150 000 сўм этиб белгиланган.

Ўтган йилнинг 12 декабрь кунидан бошлаб «Humo Air» МЧЖ авиакомпанияси Фарғона – Сўх – Фарғона йўналишида ҳафтасига икки маротаба йўловчи ташувлари учун мунтазам парвозларни йўлга қўйган эди.

М.Сулаймонов, ЎзА