Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона шаҳридаги Болалар уйи ёпилди
17:56 / 2022-01-17

Фарғона вилоятида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш ишларига муҳим эътибор қаратлмоқда.

Ўтган давр мобайнида Қўқон шаҳридаги Меҳрибонлик уйи ёпилиб, тарбияланувчиларнинг барчаси оилавий болалар уйига қамраб олинди. Марғилон шаҳридаги Меҳрибонлик уйи ҳам яқин кунларда бутунлай эшикларини ёпади. Айни кунларда вилоятда 13 та оилавий болалар уйлари ташкил этилган. Ўксик кўнгилларга меҳр кўрсатиш халқимизнинг эзгу қадриятига айланган. 

Янги йилда хайрли ишларнинг кўлами янада кенгаймоқда. Фарғона шаҳридаги 1- сонли болалар уйида ўтган йилнинг бошида 39 нафар тарбияланувчи бўлган. Кейин 37 нафар бола қабул қилинди. Бу ерда уларга барча шароитлар яратилган эди. Бу масканда 1 ёшдан 7 ёшгача бўлган чақалоқлар тарбияланиб, вояга етказилар эди.  
Миллий гвардия Фарғона вилояти бошқармасининг кўмагида болаларнинг 4 нафари фарзандликка берилди, 12 нафари васийлик, патронат ва ҳомийликка олинди, 32 нафар бола оила бағрига қайтарилди. 

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 13 декабрдаги “Болалар уйларини оптималлаштириш тўғрисида” ги буйруғи ҳамда Фарғона вилояти ҳокимининг 2022 йил 12 январь куни қабул қилинган “Фарғона вилоятида фаолият юритаётган Болалар уйларини оптималлаштириш ва бемор болалар учун тиббий реабилитация маркази ташкил этиш тўғрисида” ги қарори асосида бу ерда тарбияланаётган 24 нафар бола Қўқондаги 2-сонли болалар уйига кўчирилди. Эндиликда бўшаб қолган Фарғона шаҳридаги болалар уйи ўрнида бемор болалар учун 100 ўринли тиббий реабилитация маркази ташкил этилади.  


М. Сулаймонов, ЎзА