ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг шаҳар ва туман босқичида фахрли биринчи ўринни эгаллаган 19 та мактаб жамоаси иштирок этди.
7-9-синф ўқувчиларидан иборат жамоалар тинглаш (listening), ёзиш (writing), ўқиш (reading) ва лексик-грамматик кўникмалари бўйича умумий 100 баллик мезонда баҳс олиб борди. Шаффофликни таъминлаш мақсадида устозлар ва ўқувчилар яқинларига жараёнларни монитор орқали кузатиш бориш имконияти яратилди.
[gallery-6782]
Натижаларга кўра, 3-ўринга муносиб топилган Марғилон шаҳридаги 11-мактаб жамоасига 150 миллион сўмлик, 2-ўринни қўлга киритган Олтиариқ туманидаги 1-ИДУМ жамоасига 200 миллион сўмлик сертификатлар топширилди. Фарғона шаҳридаги 17-умумтаълим мактаби жамоаси эса 1-ўринни эгаллади ва 250 миллион сўм миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди.
Ғолиб жамоа эндиликда август ойида бўлиб ўтадиган танловнинг республика босқичида Фарғона вилояти шарафини ҳимоя қилади.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат),ЎзА
.