Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона шаҳрида фуқарога ордер асосида уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
11:20 / 2022-02-01

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ИИБ билан ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган шахснинг қинғир ишига чек қўйилди. М.Д. фуқаро Г.нинг ишончига кириб, унга 3 700 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида Фарғона шаҳар ҳокимлиги балансидаги хонадонлардан бирини ордер расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилиб, шундан 2 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 


М. Сулаймонов, ЎзА