English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона шаҳрида 178 та болалар майдончаcи фойдаланишга топширилади
16:15 / 2021-08-09

Мустақиллигимизнинг шонли 30 йиллиги олдидан юртимизнинг ҳар бир бурчагида кенг кўламдаги қурилиш, бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари қизғин амалга оширилмоқда. Тўйга тўёна билан деганларидек, ҳар бир вилоят, туман, шаҳар, қишлоқ ва маҳаллаларда обод манзиллар, кўркам боғу роғлар, ўйингоҳ ва майдонлар барпо этилмоқда.

 Жумладан, Фарғона шаҳрида ҳам шаҳар ҳокимлиги ҳамда вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган дастур асосида кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларда болалар ва спорт майдончалари ташкил этилмоқда. Ҳар бир майдончада ўнга яқин ўйин қурилмаси ўрнатилиб, мазкур масканларнинг техник ҳолати, тозалиги маҳалла фуқаролар йиғини томонидан доимий назорат қилинмоқда.  

    Фарғона шаҳрининг 2021 йил режасида белгиланган дастурга асосан, “Кўп хонадонли уйлар ва иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК томонидан кўп қаватли уйлар олдига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 23 та янги болалар майдончаси ўрнатилиб, фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари, республика бюджетидан 8 та болалар майдончаларини қуриш ишлари якуний босқичларда олиб борилмоқда.

     Фарғона шаҳрида 2021 йилда жами 178 та болалар майдончаси тўлиқ фойдаланишга топширилади. Бунинг учун шаҳар ҳудудларида ишлар қизғин давом эттирилмоқда.

 

Муҳтарама Комилова, ЎзА