ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида уч кун давом этган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг волейбол спорт тури Б-лига йўналиши бўйича 16-21 ҳамда 22-26 ёш тоифасидаги спортсеварлар ўртасида Республика финал мусобақаси якунланди.
Унда ўз ҳудудларида чемпионликни қўлга киритган маҳаллалар ёшлари иштирок этиб, ғолибликка муносиб даъвогар эканлигини якуний баҳсларгача амалда кўрсатди.
[gallery-14822]
16-21 ёшли маҳалла ёшлари ўртасида Наманган вилояти Уйчи тумани вакиллари ғолибликни қўлга киритган бўлса, Навоий ва Фарғона вилояти ёшлари иккинчи ва учин ўринларга эга чиқди. 22-26 ёшли иштирокчилар орасида Самарқанд вилоятининг Ургут тумани спортсеварлари биринчи ўринни қўлга киритди. Қашқадарё ва Жиззах вилоятлари волейболчилари шоҳсупанинг иккинчи ва учинчи поғоналарини забт этди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга Ўзбекистон ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, вилоят ҳокимлиги, ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ички ишлар бошқармаси томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.
ЎзА фотомухбири Муқимжон ҚОДИРОВ олган суратлар.