Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасида 100 ўринга мўлжалланган янги бўлим иш бошлади
07:33 / 2022-03-05

Фарғона вилоятида тиббиёт муассасаларини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва қулай шароитлар яратиш доимий эътиборда.

Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 40 ўринли гинекология ва 60 ўринли ҳомиладорлар патологияси бўлимлари мукаммал таъмирланди.

Очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, шаҳар секторлари раҳбарлари, вилоят соғлиқни сақлаш тизими масъуллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Вилоят маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 5,7 миллиард сўм сарфланиб, гинекология ва ҳомиладорлар патологияси бўлимлари учун ажратилган икки қаватли бино қисқа муддатда мукаммал таъмирдан чиқарилди. 

Юз нафарга яқин тиббиёт ходимлари фаолият олиб борувчи мазкур бўлимлар замонавий мебель ва тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланди. 
Тадбир иштирокчилари шаҳардаги 80 минг нафар туғруқ ёшидаги аёллар учун хизмат кўрсатадиган ушбу бўлимларда яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

М. Сулаймонов, ЎзА