Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона саноати юксалиш йўлида
18:02 / 2026-02-25

2025 йилнинг январ-декабрь ойларида Фарғона вилояти саноат корхоналари томонидан 59 364,4 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилгани ва у 2024 йилнинг январ-декабрь ойларига нисбатан 107,3 фоизни ташкил этгани ҳақида илгари хабар берган эдик. 2026 йил 1 февраль ҳолатига кўра, вилоятда фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотлар сони (деҳқон ва фермер хўжаликлари бундан мустасно) 38,4 мингтани ташкил этади, шундан 31,8 мингтаси ёки 82,9 фоизи кичик корхона ва микрофирмалардир. 2025 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 109,8 фоизни, жумладан, кичик бизнес ва микрофирмаларда 111,5 фоизни ташкил этди.

Вилоятда яна бир тенденция кузатиляпти. Қишлоқ, ўрмон  ва балиқчилик хўжалиги соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва  ташкилотлар сони ҳам ошиб бормоқда. Фарғона вилояти статистика бошқармаси маълумотига кўра, Фарғона вилоятида 2026 йил 1 феврал ойи ҳолатига қишлоқ, ўрмон  ва балиқчилик хўжалиги соҳасида 1 497 та корхона ва ташкилот фаолият юритяпти.

Муҳаммаджон Обдиов, ЎзА