Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Фарғона” полигонида десантчилар парашют ёрдамида амалий сакраш машқларини бажарди
18:02 / 2022-02-18

Шарқий ҳарбий округ қўшинлари «Фарғона» дала ўқув майдонида ҳарбий хизматчиларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда касбга оид маҳоратларини ошириш мақсадида парашютлар билан амалий сакраш машқлари ўтказилди.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Ҳарбий хизматчилар алоҳида ўқув нуқтасига етиб келиши билан машғулот раҳбари томонидан назарий текширувлар ўтказилди. Биринчи навбатда десантчиларнинг ахлоқий-руҳий ҳолати кўздан кечирилиб, сўнгра уларга хавфсизлик қоидалари эслатиб ўтилди.


Йўриқномадан ўтган ҳарбий хизматчилар бирин-кетин ҳавода амалий сакраш машғулотларини бажариш учун учар техникалар сари йўл олди. 

Десантчилар ҳаводаги машқларни бажариш давомида қоидага кўра ҳаракатланиш, ўзини бошқариш, мувозанатни сақлаш, бундан ташқари, гуруҳни ер рельефларида кўрсатилган нуқтага бошқариб бориш каби амалиётларни муваффақиятли уддалади.

ЎзА