Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона осмонида юлдузлар порлади
10:00 / 2024-08-29

Мустақиллик шундай бебаҳо неъматки, унинг қадрини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Айниқса, сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида мустақиллигимиз янада мустаҳкамланди, Янги Ўзбекистон ва унинг Президенти ислоҳотларини дунё тан олмоқда.

Буни биргина Фарғона вилояти мисолида ҳам кўриш мумкин. Кейинги етти йилда вилоятга қарийб 77 триллион сўмлик инвестициялар жалб этилди. 

Хорижий давлатларнинг нуфузли компания ва ишбилармонлари билан ҳамкорликда янги лойиҳалар ишга туширилди.  Бу йил вилоятимизда 1,3 миллиард долларлик мингдан ортиқ лойиҳа амалга оширилмоқда. Хорижий инвестор ва маҳаллий тадбиркорлар томонидан умумий қиймати 7 миллиард доллардан зиёд 132 та лойиҳа шакллантирилган бўлиб, амалий ишларга киришилди. Шунингдек, вилоятда фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 729 тага етказилди. 

7 йил давомида вилоятда 652 та 21 минг 296 хонадонли кўп қаватли уй- жой қурилди.

[gallery-18987]

– Мен ҳаётимда бунақа тўкинчилик, ободончиликни кўрмаганман. Юртимизда тарихий воқеалар бўляпти, – дейди “Нуроний” жамғармаси Риштон тумани бўлими раиси Турсунхўжа Абдураҳмонов. – Бу нимадан? Муҳтарам Президентимизнинг олиб бораётган сиёсатларидан. Бу сиёсат юртимизда тантана қилди, бўйини кўрсатди. Мамлакатимиз обод, халқимиз фаровон. 

Фарғонанинг Экошаҳаридаги тўрт минг ўринли амфитеатрга вилоятнинг энг фаол, илғор инсонлари, ёшлар жамулжам бўлдилар. 

–Олий таълимга битирувчиларни қамраб олиш 50  фоиздан ошди. Квоталар ортиб бормоқда. Айниқса, қизларнинг таълим олишига қатта эътибор берилмоқда, уларга давлат томонидан таълим кредитлари тўлаб бериляпти. Бу ёшларга яратилган катта имконият, – дейди “Адолат” СДП вилоят кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева. – Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам сайловолди дастурларида ўз олдига қўйган ҳуқуқий давлат, адолатли жамият барпо этишда ўзининг амалий ишлари билан камарбаста бўлиб келмоқда. 

[gallery-18984]

– Биз бугун Ўзбекистон деган давлатда яшаётган эканмиз, мустақилликнинг меваларимиз, – дейди ЎзМУ талабаси Нилуфар Эргашева. – Бундан буёнги мақсадимиз мустақиллик ғояларига муносиб бўлиш. Бунинг учун астойдил ўқиб, етук мутахассис, олим, юрт байроғига муносиб авлод бўламиз. 

Байрам тантаналарини вилоят ҳокими Хайрулла Бозаров очиб берди. Сўнгги йилларда Фарғона вилоятида эришилган ютуқлар бир-бир санаб ўтилди. 

Шундан сўнг саҳнага бирин- кетин ёш ижрочилар, болалар санъат мактаби тарбияланувчилари ва албатта Фарғона ҳамда мамлакатнинг таниқли санъаткорлари чиқдилар. Халқ артистлари Гулсанам Мамазоитова, Юлдуз Усмоновалар Ватан мадҳини куйлаганларида барча жўр бўлди. 

Тантана сўнггида Фарғона осмонида мушак юлдузлари порлади. 

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/QQ5p8rSVH3w?si=zK1aXTm6RloIqFvP" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов,

Элёр Олимов(сурат),ЎзА