Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида йилига 100 миллион тонна водород ишлаб чиқарилади (+видео)
14:00 / 2024-08-21

Бугун пойтахтимизда «Саноат энергетика гуруҳи» МЧЖ ва АҚШнинг "Air Products" компанияси ўртасида Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида водород хомашёсини ишлаб чиқариш бўйича «Саноат энергетика гуруҳи» МЧЖнинг 140 миллион долларлик активларини сотиб олиш юзасидан шартномалар имзоланди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда «Саноат энергетика гуруҳи» МЧЖ бош директори ўринбосари Азизбек Назаров, "Air Products" компанияси президенти ва бош ижрочи директори Сейфи Гасеми сўзга чиқиб, ушбу стратегик ҳамкорликнинг аҳамиятига тўхталиб ўтди.  

Қайд этилганидек, мазкур стратегик келишув корхонани модернизация қилишнинг глобал жараёнига мувофиқ келиб, унинг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва мақбуллаштиришда муҳим қадам ҳисобланади. Лойиҳа Ўзбекистоннинг саноат бозорларида водороддан тижорат мақсадларида кенгроқ фойдаланиш учун имконият эшикларини очади.  

– 2019 йилда "Air Products" компанияси ва «Саноат энергетика гуруҳи» МЧЖ ўртасида шартнома имзоланган эди. Бу шартнома Фарғона НҚИЗни янги минтақавий даражага олиб чиқишга қаратилганди. Ҳозирги кунда заводда водород ишлаб чиқариш ускунасини ўрнатиш ишларини якунладик. Сентябрь ойида ушбу лойиҳани ишга туширамиз. Водород ишлаб чиқариш ускунаси ишга туширилгач, йилига 100 миллион тонна соф водород олишга эришамиз. У 9 сифатли водород ҳисобланади. Ушбу янгилик мамлакат экспортини кўпайтириш имкониятини беради. Яъни, бензин, дизель ёқилғиси, «Евро-4», «Евро-5» ва заводда ишлаб чиқарилаётган мойнинг сифатини аъло даражага олиб чиқади. Бугунги шартномани беш йил мобайнида бажарган ишларимизнинг самараси дейиш мумкин. Биз томондан қуриб битирилган водород ускунасини "Air Products" компанияси ўз зиммасига олиб, ушбу маҳсулотни ишлаб чиқаради, – деди А.Назаров. 

Умуман олганда, икки компания ўртасидаги ҳамкорлик Ўзбекистон нефть-газ сектори салоҳиятидан максимал даражада фойдаланиш орқали мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшишга қаратилган. Бу келишув бўйича биргаликда ишлар Ўзбекистон ҳукуматининг асосий устувор йўналишларидан бири – ички водород етказиб беришни кўпайтириш натижасида энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлашга эришишда муҳим қадамдир.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/LPq-lgsqz0E" title="Fargʻona neftni qayta ishlash zavodida yiliga 100 million tonna vodorod ishlab chiqariladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

– «Air Products» компанияси дунёнинг энг йирик водород етказиб берувчиси ҳамда водород ёқилғиси инфратузилмаси бўйича етакчиси саналади. Шу сабабли, у бутун дунё бўйлаб водород қурилмалари учун хавфсиз ва ишончли ечимларни таклиф қилади. Водород ишлаб чиқариш бўйича илғор технологияларимиз ва тажрибамиз Фарғона НҚИЗ имкониятларини кенгайтиради ва Марказий Осиёда нефть-газ соҳасининг ривожини қўллаб-қувватлайди. Бу эса, ўз навбатида, Ўзбекистонга янада юқори барқарорлик даражаси ҳамда энергия мустақиллигига эришиш учун ёрдам беради, – деди "Air Products" компанияси президенти ва бош ижрочи директори Сейфи Гасеми.  

Тадбирда томонлар ўртасидаги келишув «Саноат энергетика гуруҳи» МЧЖ асосчиси Бахтиёр Фозилов ва "Air Products" компанияси президенти ва бош ижрочи директори Сейфи Гасеми томонидан имзоланди.  

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА