ФОТОРЕПОРТАЖ
Водий гавҳари бўлмиш Фарғона кейинги йилларда таниб бўлмас даражада ўзгариб, янада кўркамлик касб этмоқда.
Айни жараёнда тарихий-меъморий обидаларни қайта тиклаш, таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, замонавий шаҳарсозлик меъморчилиги анъаналари асосида қатор янги иншоотлар, таълим-тарбия, маданият ва маърифат, санъат, спорт, соғлиқни сақлаш масканлари бунёд этилаётир.
Хусусан, шаҳарнинг А. Навоий кўчасида 1946-1947 йилларда қурилган уй-жойлар маънавий ва моддий жиҳатдан эскиргани боис, улар ўрнида 2019 йили кўп қаватли уй-жойлар қурилиши бошланган эди. 11 та 12 қаватдан иборат ушбу янги уй-жойлар бугун шаҳар қиёфасига ўзгача кўрк бўлиб қўшилган. 2021 йили мазкур уйларнинг 3 таси фойдаланишга топширилди. Қолганларида эса сўнгги пардозлаш ишлар амалга оширилмоқда.
[gallery-8922]
Мазкур кўп қаватли уйлар “Файз бинокор қурилиш монтаж” корхонаси, “426-хўжаликлараро ихтисослаштирилган кўчма колонна” ва “Фарғона қурилиш кўрки” масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари томонидан қуриб битказилди. Турар-жой биносининг биринчи ва иккинчи қаватларида Ҳунармандлар маркази, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплекси ва соғломлаштириш мажмуаси фаолияти йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган ушбу фотолавҳаларда юқорида қайд этилган кўп қаватли уй-жойларнинг қурилиш жараёнлари фотомухбиримиз томонидан 2019-2022 йиллар мобайнида тасвирга муҳрланди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат),ЎзА