Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона иссиқлик электр марказида келгуси йилдан ишлаб чиқариш жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилади
22:04 / 2022-11-15

Фарғона иссиқлик электр маркази мамлакатимиз энергетика тизимида муҳим ўрин тутади. Сўнгги йилларда бу ерда энерго тежамкор ва юқори фойдали иш коэффициентига эга қурилмалар фойдаланишга топширилди. Жорий йилнинг май ойидан бошлаб 2 гектардан зиёд майдонда қуёш панеллари ўрнатиш ва бу билан соатига 2 мегаватт қўшимча электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳасига киришилди.

Бугунги кунда корхонада қуёш панеллари учун металл конструкциялар ўрнатилмоқда. Ушбу лойиҳага кўра йилига 774 минг кубометр табиий газ иқтисод қилинади.  Ишлаб чиқарилган энергия биринчи навбатда корхонанинг ўз эҳтиёжини қоплаш баробарида истеъмолчиларга ҳам етказиб берилади.  

“Фарғона иссиқлик электр маркази” АЖ  фаолиятини кенг жамоатчиликка яқиндан таништириш мақсадида ташкил этилган пресс-турда шулар ҳақида маълумот берилди. Қайд этилганидек, корхона томонидан шу йилнинг 9 ойида қарийб 500 млн. сўм маблағ эвазига келтирилган энерго тежамкор технологиялар ҳар бир ишлаб чиқариш цехи ва участкаларида ўрнатилди. Айни пайтда корхонада бу йўналишдаги лойиҳалар изчил давом эттирилади. Хусусан, келгуси йилдан бошлаб ишлаб чиқариш жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилади.

[gallery-9593]

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА