Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона: ҳозиргача 313 минг тонна тайёр
16:25 / 2025-10-24

Фарғона вилоятида бу йил 72 минг гектар майдонда чигит экилиб, пахта етиштирилди. Унинг 25 минг гектарига Хитойдан келтирилган навлар экилган эди.

Қолаверса, пахта далаларининг бир қисмида кўчат қўшқатор услубда ундириб олинди. Бу майдонларда ҳар гектарда 200-250 минг туп кўчат бор эди. Қўштепа, Учкўприк, Данғара, Ёзёвон, Олтиариқ, Қува, Бағдод туманлари пешқадам бўлиб, шартномавий режани уддалашди.

Шу кунгача пахта майдонларидан ўртача 44 центнердан жами 313,2 минг тонна (100%) пахта хом ашёси “Агротарози” ахборот тизими орқали қабул қилинди, шундан 105 минг тоннаси машиналарда териб олинди.

Мавжуд 2 491 та фермердан 691 таси ҳар гектар майдондан ўртача 50 центнердан 70 центнергача ҳосил олган дейилади расмий маълумотларда.

Бу йил вилоят пахта далаларида 194 та терим машиналари ишлади. Мақсад етиштирилган хосилнинг ярмини улар ёрдамида териб олишдир.

Вилоят шартномавий режаси бажарилди. Аммо йиғим терим давом этмоқда. Мўлжал ялпи ҳосилни 350 минг тоннага, ҳосилдорликни эса ўртача 50 центнерга етказишдир.

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА