Интернет хабарларига кўра, ҳамиша боғ ва гулларга бурканган Фарғона об-ҳавоси ҳам белгиланган меъёрлардан анча кўп даражада ифлосланган. Ҳа, Тошкентнинг чангга тўлган ҳавоси Фарғонага ҳам келди.
Фарғона вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати тарқатган видеоролик ҳамда хабарда таъкидланишича, кеча ва бугун эрта тонгдан Фарғона шаҳрининг барча кўчаларига ободонлаштириш ва бошқа идоравий махсус техник воситалар чиқарилди. Улар шаҳардаги йўл бўйи ва хиёбонлардаги дарахтларни суғормоқда, жойларга янги кўчатлар келтириб экиляпти. Фарғона кўчаларига эса сув сепиб чанг ва ғуборни камайтириш чоралари кўрилмоқда. Бу натижасини берди, дейиш мумкин. Кўпдан буён узоқдаги оппоқ қор қопланган тоғлар Фарғонадан кўринмай қолган эди. Энди уларни яққол кўрасиз. Йўлларчи, улар аслида шу қадар чиройли экани сув сепиб ювилганида яна равшанроқ билинди. “Яшил белбоғ”дан эса арчаларнинг хушбўй ҳиди таралди.






Тадбир бир неча соатли эмасди. Тунда ҳам бу ишлар давом эттирилди. Айниқса, “Янги Ўзбекистон” ҳудудидаги дарахт барглари, арча ниначалари ювилгач ўзидан ажиб ифор чиқарди.
Бу ишлардан аҳоли қувонди. Аммо бир савол туғилади: кўча ва дарахт баргларини ювиш, уларни суғориш бир мартали тадбир бўлиб қолмайдими?
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/WyJAG9uVcHM" title="Farg‘ona havosini tozalash choralari ko‘rilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео, сурат), ЎзА