French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона давлат университетида талаба-ёшлар билан мулоқот
10:58 / 2026-02-26

Мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқотлар изчил давом эттирилмоқда. Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббуслар ёшларнинг таълим олиши, ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши ва жамият ҳаётида фаол иштирок этиши учун мустаҳкам замин яратмоқда.

Шу муносабат билан Фарғона давлат университетида талаба-ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда университет ректори, профессор Баҳодиржон Шермуҳаммадов Президентимизнинг ёшлар билан ўтказган мулоқотида билдирилган ташаббуслар асосида талаба-ёшларга мурожаат йўллади.  

Тадбирда Фарғона вилояти Ёшлар иттифоқи кенгаши раиси Алишер Анваров, кенг жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда университет профессор-ўқитувчилари иштирок этди.  

Мулоқот давомида ректор ёшлар билан очиқ мулоқотда илгари сурилган ташаббус ва вазифаларнинг мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб, ёшлар салоҳиятини ривожлантириш, уларнинг етакчилик қобилиятларини юксалтириш, ташаббускор талабаларнинг инновацион ғоя ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, бу борада амалга оширилаётган давлат сиёсати ва аниқ чора-тадбирлар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Учрашувда талаба-ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар мутасаддилар томонидан умумлаштирилиб, улар асосида манзилли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Бу эса ёшларнинг фаоллигини ошириш ва ташаббусларини рағбатлантиришга хизмат қилади.

Тадбир якунида профессор Баҳодиржон Шермуҳаммадов Президент ташаббусларидан келиб чиқиб, талаба-ёшларга қаратилган мурожаатини ўқиб эшиттирди. Мазкур мурожаат ёш авлодни янги ғоя ва лойиҳаларни амалга оширишга ундади.

Нилуфар Бозорова, ЎзА