Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Фарғона” чегара божхона постида пиротехникалар ушлаб қолинди
17:57 / 2023-12-14

Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Фарғона” чегара божхона пости ва ДХХ Чегара қўшинлари ходимлари билан ҳамкорликда пост орқали қўшни давлатдан кириш йўналишида ҳаракатланаётган “Дамас” русумли автотранспорт воситаси постда божхона назоратидан ўтказилди.

Божхона кўриги натижасида автомашина орқа ўриндиғи остида махсус ясалган хуфия қисмга ҳайдовчи томонидан хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 16 миллион сўмлик 16 минг 500 дона петердалар ва 55 дона мушаклар божхона назоратидан яширинча мамлакатимизга олиб кирилмоқчи бўлингани аниқланди. 

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

М.Сулаймонов, ЎзА