Фарғона: 1993 йилдаги Наврўз байрами
Наврўз - халқимизнинг қадимий бўлган ҳамда ўзбекона қадриятларимизни ўзида акс эттирган миллий байрамимиздир.
У кўп замонлар ва йиллардан бери нишонланиб келинаётганлиги билан янада аҳамиятлидир. 1990 йилда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан Наврўз қайта тикланиб, уни эмин-эркин нишонлаш бошланди.

Бугунги кунда Наврўз ўзининг умуминсоний ғоялари билан башарият ҳаётидан тобора чуқур ўрин эгалламоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қарори билан 21 март — бутун дунёда Халқаро Наврўз куни сифатида кенг нишонланмоқда.

Фарғона вилоят давлат архивида нафақат йиғмажилд шаклидаги ҳужжатлар, балки, кўплаб аҳамиятга молик бўлган фотоҳужжатлар ҳам сақлаб келинмоқда.

Мана шундай фотоҳужжатлардан сирасига 1993 йилда Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган Наврўз байрами тантаналарини ўзида акс эттирган кадрларни ҳам қўшиш мумкин.



М. Сулаймонов, ЎзА