Фаранг расадхонасида Беруний хотираси абадийлаштирилади
Сўнгги йилларда Ўзбекистон – Франция муносабатида барча соҳалар бўйича фаол, очиқ ва ишончли мулоқот кузатилмоқда. Европанинг ушбу қудратли давлати республикамизнинг иқтисодий, сармоявий ва молиявий-техникавий соҳалардаги муҳим ҳамкоридир. Мамлакатларимиз ўртасида турли йўналишларда алоқа фаоллашмоқда.
Ўзбекистоннинг Франциядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Нодир Ғаниев Париждан 35 км шарқда, Сена ва Марнанинг ўрмонзор Бри минтақаси маркази Грец-Арменвильеда жойлашган Иль-де-Франc ураноскопи, астрономик расадхонаси раҳбари Кристиан Бордеиль билан учрашди.
– Биз астроном олимлар ўзаро ташриф алмашинувини ташкил этиш, мазкур расадхонада буюк астроном, файласуф ва математик, ватандошимиз Абу Райҳон Беруний хотирасига ёдгорлик ўрнатиш ва кенг кўламли масалаларни муҳокама қилдик, – деди элчимиз мулоқот натижаси хусусида.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА