Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонанинг спорт соҳасидаги ютуқлари
10:30 / 2019-11-25

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан 22-23 ноябрь кунлари Фарғона вилоятига ОАВ вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан 22-23 ноябрь кунлари  Фарғона вилоятига ОАВ вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди. 
Пресс-турнинг иккинчи куни оммавий юриш марафони билан бошланди ва эрталабки бадантарбияга уланиб кетди. Унда Фарғона шаҳрининг спортга ошно бўлган аҳолиси қатнашди. 
photo_2019_11_23_11_12_31.jpgphoto_2019_11_23_11_19_28.jpg

Шундан сўнг журналистлар 2014 йилда фойдаланишга топширилган Фарғона ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати тасарруфидаги ёпиқ сув хавзаси билан танишди. 21 м х 60м (1050 м2) ўлчамга тенг сузиш хавзасида 2 тренер 25 спортчиларга машғулот олиб боришмоқда. Бундан ташқари аҳолининг хар хил ёш тоифадаги вакиллари учун сервис хизмати йўлга қўйилган бўлиб, бир кунда 500 нафар одамга хизмат кўрсатилади.

_MG_3050.JPG_MG_3035.JPG

Фарғона вилоят спорт ўйинлари ва енгилатлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида 12 спорт тури бўйича бўлимлар фаолият кўрсатади.
– Спорт мактаби шуғулланувчилари томонидан бир нечта вилоят, республика, Осиё, Жаҳон чемпионатлари ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда иштирок этишиб, жами 228 та медалларни қўлга киритди, – дейди Спорт мактаби директори Собирҳўжа Саидходжаев. – Шундан, 21 таси Осиё, жаҳон чемпионатлари, Параосиё ўйинлари ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда қўлга киритилди. Ушбу медалларнинг 75 таси олтин, 48 таси кумуш, 105 таси бронза медалларидир. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018-йил 16-мартдаги ПҚ 3610-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 2-июндаги 410-сонли қарори билан 2018 йил 4 Сентабрь кунидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Фарғона вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси номи билан фаолиятини бошлади. 

_MG_3599.JPG_MG_3563.JPG

– Академияда 21 нафар мураббий ёш тоифалари бўйича 7 гуруҳга УФА томонидан тақдим этилган дастур бўйича футбол машғулотларини олиб боришади, – дейди директор Б.Беков. – Булардан 1 нафари “А”, 6 нафари “В” 11 нафари “С” тоифа лицензияларига эга ва 3 нафари “В” тоифа курсларида таҳсил олишмоқда. 
Шунингдек, ўқувчиларга қулай шароит яратиш мақсадида Академияда 200 ўринга ажратилган Ётоқхона, 160 ўринли Ошхона, Спорт ўйинлар зали, футбол майдон ва футбол майдончаси, Сузиш ҳавзаси билан таъминланган.
Журналистлар шаҳардаги Олимпия спорт мажмуаси очилиш маросимида қатнашди.

far_onada_yangi_olimpiya_sport_mazhmuasi_foydalanishga_topsh.jpgphoto5388793121971743709.jpg

– Президентимиз томонидан спортга қаратилаётган эътибор биз, мураббийларни ҳам янги ютуқлар сари илҳомлантирмоқда, – деди спорт мажмуаси раҳбари Улуғбек Мадаминов. – Мажмуа қурилиши учун 300 миллион сўм банк кредити, яна шунча ўз маблағимизни сарфладик. Бу ерда Олимпия, Паралимпия ўйинларига спортчиларни тайёрлаймиз, шунингдек, аҳоли, ёшлар ҳам бўш вақтида бемалол шуғулланиши мумкин.