Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонанинг қайси ҳудудларида коронавирус қайд этилди?
13:33 / 2020-07-17

Коронавирус пандемияси туфайли дунёда юзага келган вазият ҳали ҳам мураккаблигича қолмоқда.


Коронавирус пандемияси туфайли дунёда юзага келган вазият ҳали ҳам мураккаблигича қолмоқда. Шу боис мамлакатимизда карантин талаблари янада кучайтирилди.

Бугун Фарғона вилоятида инфекцияни жиловлаш борасида тизимли ишлар ташкил этилмоқда, аҳолининг белгиланган чекловларга амал қилиши ва карантин қоидаларининг бажарилиши қатъий назоратга олинган.

Коронавирусни кириб келиши ва тарқалишини олдини олишни мувофиқлаштирувчи вилоят штабидан олинган маълумотларга қараганда, вилоят ҳудудига эндемик давлатлардан 8 минг 335 нафар фуқаролар кириб келган бўлиб, уларнинг 2 минг 247 нафарини чет эл фуқаролари ташкил қилади. 16 минг 149 нафар фуқаролар тиббий назоратга олинган, уларнинг 14 минг 673 нафарида тиббий кузатув муддати тугалланиб, соғлиғи ҳолати қониқарли деб топилди.

Ҳозирда 1 минг 280 нафар фуқаро яшаш хонадонлари ва 196 нафари юқумли касалликлар шифохоналарида кузатувда бўлиб турибди.

Мазкур фуқаролар ўртасида тана ҳарорати кўтарилиши кузатилган, беморлар билан мулоқотда бўлган ва эндемик давлатлардан кириб келган 80 минг 764 нафар фуқаролардан инфекция учун намуналар олиниб, лаборатория усулида текширувлар ўтказилди. Бугунга қадар 182 нафар фуқароларда коронавирус касаллиги инфекцияси аниқланган. 1 нафар фуқаро вафот этган, 170 нафар фуқаролар соғайган, 11 нафар фуқаро шифохонада даволанмоқда.

Хўш, мазкур инфекция қайси ҳудудлардаги фуқаролардан аниқланди? Маълум бўлишича, 80 нафари “Истанбул-Фарғона” чартер рейсида олиб келиниб, фахрийлар санаториясига жойлаштирилган фуқаролар, 2 нафари Бухоро вилояти, 1 нафари Қирғизистон Республикаси, 2 нафари Тошкент шаҳри ва 1 нафари Самарқанд вилояти фуқароларида аниқланган.

Шунингдек, Фарғона, Марғилон, Қувасой шаҳри, Ёзёвон, Тошлоқ, Олтиариқ, Бағдод, Риштон, Қўштепа ва Фарғона туманида аҳоли ўртасида мазкур инфекциянинг юқтириш ҳолатлари қайд этилган бўлиб, ҳудуд назоратга олинди. Вируснинг занжирини узиш бўйича чора-тадбирлар кўрилди.

– Барча шаҳар ва туманларимизда эпидемиологик вазият назоратга олинган, – дейди вилоят санитария-эпидемиология маркази бош шифокори Аҳмаджон Ёқубов. – Зарарсизлантириш ишлари ва карантин талабларини бажарилишига муҳим эътибор қаратмоқдамиз. Ҳудудларда санитар постлар ташкил этилиб, туну кун фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, бозор ва супермаркетларга киришда “дезинфекция туннели” ва дезинфекция гуруҳлари ташкил этилиб, улар ҳудудларда карантин чора-тадбирларини олиб бормоқда.

Фарғона вилояти аҳолисини ижтимоий-тиббий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларга тиббий-профилактик ёрдам кўрсатиш, “COVID-19” коронавируси касаллиги белгилари пайдо бўлганда зарур маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган “Call-center” маркази туну кун – узлуксиз фаолият кўрсатяпти. Марказга олий малакали шифокор, етакчи профессор-ўқитувчилар жалб этилиб, 24 соат – узлуксиз хизмат олиб бормоқда.