Фарғонадан хушхабар: 12 нафар бемор соғайди
Фарғона вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясига чалинган 12 нафар бемор буткул соғайди.
Фарғона вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясига чалинган 12 нафар бемор буткул соғайди. Тузалганлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллар иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайган беморларнинг 5 нафари эркак, 7 нафари аёллардир.Улардан 11 нафари нафари жорий йил 25 март куни чартер рейс орқали Туркиядан Фарғонага келган. Бир нафари Ёзёвон туманидан бўлиб, коронавирусга чалинган билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Улар орасида 13 ёшли бола ҳам бор.
Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларнинг хасталикдан буткул фориғ бўлганини кўрсатди.