English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонадаги шифохоналарга 10 дона сунъий нафас олиш аппарати олинди
19:19 / 2020-03-30

Фарғона вилоятида коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш борасидаги ишлар тизимли давом этмоқда.


Фарғона вилоятида коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш борасидаги ишлар тизимли давом этмоқда.

–Бугунги кунда шаҳар ва туманларимизда тиббиёт ходимлари томонидан аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишлари онлайн тизимда амалга оширилмоқда, – дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Одилжон Умаров. – Мазкур ишлар самарасида аҳоли коронавирус бўйича зарур маълумотларга эга бўлиб, берилаётган тавсияларга риоя қилмоқда. Уйдан чиқмаслик, шахсий гигена қоидаларига амал қилиш мазкур касалликнинг тарқалишини олдини олиш ва жиловлашда энг муҳим эканлигини тушуниб етишди. Шунингдек, вилоятимизда тиббиёт ниқоблари етишмовчилиги муаммоси ҳал этилиб, кўплаб корхоналар томонидан бу маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Даволаш муассасаларининг моддий–техник базасини мустаҳкамлаш борасида амалий ишлар бошланди. Ҳозирга қадар 10 дона сунъий нафас олиш аппарати олиниб, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси, Қўқон, Марғилон шаҳри ва бошқа ҳудудлардаги тиббиёт масканларига етказилди.

Албатта юқумли касалликларни олдини олишда зарарсизлантириш ишлари ўта муҳим ва катта аҳамиятга эга. Вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ва бошқа идоралар билан ҳамкорликда корхона-ташкилот ва ижтимоий соҳа объектлари дезинфекция қилинмоқда. Ҳозирга қадар 3 минг 353 та кўп қаватли уйлар, 25 минг 267 та хонадонлар, 990 та мактаблар, 3 минг 119 та озиқ-овқат дўконлари ва бошқа жойларда шундай ишлар бажарилди. Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги карантинга олинган муассасаларни хавфсизлигини таъминлашда ва барқарор фаолият олиб боришларида яқиндан кўмак бермоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига қараганда, ҳозирги кунда вилоятда 9 нафар кишида коронавирус аниқланган бўлиб, улар юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Уларнинг 5 нафари Ёзёвон туманида истиқомат қилувчи бир оила аъзоларидир.