Фарғонада янги мактаб фойдаланишга топширилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги ўқув йили бошланиши билан Фарғона шаҳрида жойлашган 42-умумтаълим мактаби биноси фойдаланишга топширилди.
«426-хўжаликлараро ихтисослашган кўчма механизациялашган калонна» масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари томонидан қурилган мазкур таълим масканида ўқувчиларнинг замонавий таълим олиши учун барча шароит яратилган. 420 ўринга мўлжалланган мактабда спорт зал, мажлислар зали, ошхона, спорт майдони ва синф хоналари замон талаблари даражасида ўқув жиҳозлар билан таъминланди.
Мактаб директори Ж.Арслоновнинг айтишича, 204 нафар ўқувчи пандемия шароитида белгиланган санитария-эпидемиологик қоидаларга тўлиқ риоя қилган ҳолда янги ўқув йилини бошлади. Бу йил мактабга 98 нафар биринчи синфга ўқувчилар қабул қилинди.