Фарғонада янги корхона иш бошлайди
“Fargʻonaazot” АЖ базасида Россиянинг “Синтекс Рус” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда “SYNTEX” қўшма корхонасига асос солинди.
“Fargʻonaazot” АЖ базасида Россиянинг “Синтекс Рус” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда “SYNTEX” қўшма корхонасига асос солинди.
Ҳозирда лойиҳалаш институтлари билан ҳамкорликда корхона фаолиятига доир аниқ йўналишлар ишлаб чиқилмоқда. Дастлабки келишувларга кўра, амалга ошириладиган лойиҳанинг бошланғич қиймати 90 миллион АҚШ долларини ташкил этиши мумкин.
Корхона фаолиятининг илк босқичида 14 минг 800 минг корд мато, 4400 минг метр квадрат техник мато ва 26 минг тонна полиэфир-штапеллик тола ишлаб чиқариш мўлжалланган. Маҳсулотлар экспортга йўналтирилади.
2022 йилда иш бошлаши кутилаётган корхона Европа технологияси ва ускуналари билан жиҳозланади. Шу тариқа 450 янги иш ўрни яратилади.