Фарғонада яна бир карвон йўлга чиқди. Бу сафар 5 миллиард сўм ажратилди
3 май куни эрта тонгда қурилиш материаллари ортилган 47 та катта ҳажмли оғир юк машиналари карвони Фарғонадан Сирдарёга юборилган эди.
3 май куни эрта тонгда қурилиш материаллари ортилган 47 та катта ҳажмли оғир юк машиналари карвони Фарғонадан Сирдарёга юборилган эди. Унда цемент, шифер, қурилиш ойнаси, ювилган қум, пишиқ ғишт каби қурилиш ишлари учун бирламчи зарур материаллар жўнатилди.
Куннинг иккинчи ярмида эса озиқ-овқат маҳсулотлари юкланган машиналар карвони фарғоналикларнинг ёрдами сифатида Сирдарё вилоятига юборилди. Шундай қилиб, кеча ва бугун Фарғонадан Сирдарёга 1 миллиард 59 миллион сўмлик хайрия ёрдами жўнатилди.
Бундан ташқари Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши маҳаллий бюджет қўшимча маблағлари ҳисобидан 5 миллиард сўм Сирдарё вилоятидаги табиий офатни бартараф этиш жамғармаси ҳисобига ўтказиб бериш ҳақида ҳам қарор қабул қилди.